Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2025 Ўзбекистон саратонга қарши курашиш миллий режасини якунлади

Ўзбекистон саратонга қарши курашиш миллий режасини якунлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 20 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саратонни назорат қилиш бўйича миллий режа ҳамда Саратонни назорат қилиш бўйича ҳаракатлар режаси лойиҳасини тақдим этиш мақсадида миллий маслаҳатлашув йиғилишини ўтказди.

Режа устидаги ишлар 2025 йил бошида бошланган. 30 нафар миллий онкология мутахассислари ва сиёсат ишлаб чиқарувчилардан иборат асосий ишчи гуруҳ мавжуд вазиятни чуқур таҳлил қилиб, камчиликлар, мавжуд ресурслар ва устувор йўналишларни аниқлади.

Ҳозирда Ўзбекистон Саратонга қарши курашиш миллий режаси ва унга ҳамроҳ бўлган Саратонни назорат қилиш бўйича миллий ҳаракатлар режасини тайёрлашнинг якуний босқичига кирмоқда. Режанинг асосий мақсади саратон касаллигининг инсонлар ҳаётига таъсирини камайтириш, беморлар ва уларнинг оилалари ҳаёт сифатини яхшилаш, саратонга қарши барқарор кураш тизимини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, у халқаро стандартларга мослаштирилган.

Ҳужжатлар соғлиқни сақлашнинг барча босқичларини қамраб олади: профилактика, эрта ташхис, замонавий даволаш, паллеатив ёрдам ва касалликдан кейинги ҳаёт сифати. Шунингдек, уларда инсон ресурслари ва муассасавий салоҳиятни кучайтиришга доир чоралар инобатга олинган.

Ушбу ташаббус Ислом тараққиёт банки ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистон Республикасида онкология хизматларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш (II босқич)" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг техник кўмагида амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг