Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 27/09/2016 Ўзбекистон РФда савдо уйларини очади
Ўзбекистон РФда савдо уйларини очади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондан мева-сабзавотларни етказиб бериш бўйича Россия Федерациясининг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида савдо уйлари ташкил этилади. Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Россия Федерациясининг қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шу йил 13 июлда тузилган Баённомага мувофиқ, Ўзбекистондан Россия Федерациясига мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш масалалари борасида тузилган 15 кишидан иборат Ишчи гуруҳи фаолияти йўналишларидан бири хўжалик ишларини юритаётган субъектларга юк ташиш, тайёрлов органлари билан илгаридан шартномалар тузиш ва мавжуд нарх-наволарни аниқлаш борасидаги ахборотларни олишга ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Шунингдек, юқоридаги Баённомада кўзда тутилган келишувларини амалга ошириш мақсадида, Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш кўламини кенгайтириш бўйича «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК қошида 5 кишидан иборат штаб ташкил этилди.

Олиб борилган музокаралар натижасида қуйидаги келишувларга эришилди:

- “Магнит” (ЁАЖ “Тандер”) савдо-чакана тармоғи билан тузилаётган шартнома харидор томонидан имзолаш учун кўриб чиқилмоқда. Тўғридан-тўғри тузилаётган шартноманинг шартлари ва қўлланиш механизми келишиб олинди. Шартноманинг кўзда тутилаётган умумий қиймати 10,0 млн. АҚШ долларини ташкил этади;

- “X5 Retail Group” компанияси билан хўл мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва етказиб бериш жараёнини ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда;

- «Агро-Лайн» холдинг билан тузилаётган келишувлар музокаралар, яъни мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрлаш, қадоқлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича шуъба корхонаси ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш босқичида олиб борилмоқда;

- Улгуржи-тақсимот марказлари миллий ассоциацияси (УТММА) билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг Ўзбекистон Республикасидан Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари (янги узилган ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот, гўшт-сутва бошқа маҳсулотлар) олиб бориб сотиш йўналишидаги, амалга оширилаётган лойиҳага тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб этиш ва ўзаро ахборот алмашиш (янги бозорларни топиш, мева-сабзавот маҳсулотларни етказиб бериш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳоказолар) борасидаги Томонларнинг биргаликдаги таклифларини ишлаб чиқиш мақсадидаги келишуви амалга оширилди. Ҳамкорлик доирасида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК томонидан шу йил 16 августда УТММАга Россиямева-сабзавот маҳсулотлари бозорини ўрганишга ёрдамлашиш борасидаги илтимос билан мурожаатнома йўлланди;

- Улгуржи-тақсимот марказлари миллий ассоциацияси (УТММА) билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг Ўзбекистон Республикасидан Россияга озиқ-овқат маҳсулотлари (янги узилган ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот, гўшт-сутва бошқа маҳсулотлар) олиб бориб сотишга, амалга оширилаётган лойиҳага тўғридан - тўғри хорижий сармояларни жалб этиш ва (янги бозорларни топиш, мева-сабзавот маҳсулотларни етказиб бериш соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳоказолар борасида) ўзаро ахборот алмашиш (янги бозорларни топиш, мева-сабзавот маҳсулотларни етказиб бериш борасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва ҳоказолар) борасидаги ўзаро ҳамкорлик келишуви.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи томонидан Россия ҳудудида савдо уйлари ташкил этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, амалга оширилган ишлар натижасида:

- Россия томони билан келишган ҳолда «ФинИнвест Консалтинг» МЧЖ билан биргаликда Санкт-Петербург шаҳрида ташкил қилинадиган Савдо уйи (“ЎзбекозиқовқатхолдингХК – 51 %», Россия томони– 49%) нинг таъсис хужжатлари тайёрланди. Айни вақтда иш таъсис хужжатларининг томонлар томонидан имзоланиш жараёнида;

- “Сибирский альянс”(Россия) компанияси ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК Москва шаҳрида Савдо уйи ташкил этиш борасидаги келишувларини амалга ошириш мақсадида таъсис хужжатларини Россия Федерациясининг рўйхатга олиш органига кўриб чиқиш учун тақдим этдилар;

- мева-сабзавот маҳсулотларини Россия бозорига, харидорларга етказиб бериш муддатини янада қисқартиришва, албатта сифат кўрсаткичларини янада яхшироқ сақлаб қолиш имконини берадиган соддалаштирилган божхона йўналиши механизмини яратиш ишлари амалга оширилмоқда;

- манфаатдор россия компаниялари билан ҳамкорликда мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш бўйича лойҳаларга ташаббускорлик қиладилар;

- озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти тартибини соддалаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ва Россия карантин ва санитария хизматлари билан янада яқин ҳамкорлик имкониятларини, жумладан Ўзбекистонҳудудида Россия карантин ва санитария хизматларининг ваколатхоналарини очиш йўли билан соддалаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг