Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 06/01/2021 Ўзбекистон Республикаси стоматологияси учун халқаро тажриба
Ўзбекистон Республикаси стоматологияси учун халқаро тажриба

Ўзбекистон стоматологияси ўз беморларини даволаш учун энг замонавий халқаро усуллардан фойдаланиши керак. Ушбу мақсадда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан дунё миқёсидаги эксперт, Европа, АҚШ, Канада, Россия, Украина, Бирлашган Араб Амирликлари стоматологлари учун илмий ишланмалар ва мастер-класслар муаллифи, профессор Филипп Слейман билан онлайн музокаралар олиб борди.

Доимий равишда энг янги илғор услубларни ўзлаштириш ва орттирилган тажрибани фаол оммалаштириш Филипп Слейманнинг бошқалардан ажратиб турадиган хислатлари саналади. Байрутдаги Ливан университетининг профессори бўла туриб, у турли мамлакатларда, хусусан, АҚШдаги Шимолий Каролина университетида ва муқаддас Иосиф университетида  ишлаб тажриба орттирган, ўзларининг тиббий даражаси билан ном таратган Германия, Буюк Британия, Канада каби мамлакатларда насиҳатгўйлик фаолиятини олиб борган. У МДҲ мамлакатлари ҳудудида, айниқса Россияда таниқли. 

Ф. Слейман Болгария, Руминия Стоматология жамиятининг фахрий аъзоси, Ливан стоматология ассоциацияси илмий мукофоти соҳиби, АҚШнинг бир қатор профессионал ассоциациялари сирасига киради, жаҳон стоматология материаллари ва ускуналарини ишлаб чиқарувчиларига маслаҳатлар беради, ушбу соҳадаги бир қатор услубларга патентлар муаллифи ҳам.

Ўзбекистон шифокорлари малакасини доимий ошириб бориш мақсадида   таниқли хорижий амалиётчилар ва педагог-насиҳатчиларни жалб этиш Миллий палатанинг Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига энг яхши халқаро тажрибани олиб кириш бўйича дастурининг бир қисми саналади. Ушбу мақсадда Миллий палата мутахассислари томонидан доимий равишда дунёнинг турли мамлакатларидаги энг яхши тиббий амалиётларнинг доимий таҳлили олиб борилади, ҳамда Ўзбекистон тиббий клиникалари ва ОТМлари билан ҳамкорлик ривожлантирилади. 

Хусусан, Ф.Слейман билан музокаралар Миллий палата ва Тошкент давлат стоматология институти (ТДСИ) ўртасидаги Меморандум асосида ташкил этилган. 2021 йил 4 январда олиб борилган учрашувда ТДСИ проректори профессор Беҳзод Ярмуҳаммедов ва институт кафедра мудири профессор Ольга Бекжановалар иштирок этди.

ТДСИ вакиллари сўзларига кўра, бугун мутахассисларни тайёрлаш жараёнида, ҳамда амалдаги стоматологларнинг малакасини оширишда инновацион тадқиқотларни, дунёнинг турли мамлакатларида самарасини кўрсатган материалларни, ускуналарни ўзлаштириш муҳим ўрин тутади. Замонавий эндодонтда (тишларнинг томир каналлари касалликларини даволаш) микрохирургия, катта аҳамият касб этади. Уни ўзлаштириш учун эса амалий мастер-класслар, педагог-насиҳатчининг бевосита тажрибалари керак бўлади.

Ф.Слейман таъкидлаганидек, у тингловчиларнинг ҳар хил гуруҳлари — талабалар ва амалдаги стоматологлар учун замонавий маълумотлар ва усулларни тақдим этишга тайёр. Томонлар долзарб мавзуларни тайёрлаш ва мувофиқлаштириш, ҳамда ўқишнинг кундузги ва сиртқи шаклларида лекция ва мастер-классларни ташкил этишга келишиб олдилар.

«Стандартларни жорий этиш, ташҳислаш усуллари, турли касалликларни даволаш ва олдини олишни халқаро сифат стандартларигача  такомиллаштириш биргаликдаги Меморандумимизда акс этган ҳамкорлигимизнинг асосий мақсадларидан бири саналади», — деб таъкидлайди Миллий палата раиси Ровшан Изамов. — «Бунинг учун энг самарали йўл — илғор халқаро тажрибани ўзлаштиришдир. Шундай экан, келинглар, Янги йилни инновацион ғоялар ва ёндашувларни янада ривожлантиришдан бошлайлик».

Ҳозирги вақтда Миллий палата томонидан ўзининг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига энг яхши халқаро тажрибани олиб кириш бўйича дастури доирасида соғлиқни сақлашнинг дунёдаги таниқли вакиллари билан бир қатор музокаралар олиб бориляпти. Дастурнинг асосий мақсади — мамлакат аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизматни яхшилашдир.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг