Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2022 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Токио университети билан хамкорликни ўрнатмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Токио университети билан хамкорликни ўрнатмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Токио университети билан музокаралар ўтказди.

 

Токио университети ижрочи вице-президенти Татсуя Окубо хамда Ўзбекистон делегация раҳбари Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Д.Адилов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда Т.Окубо республикада қўрилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизми билан атролича танишиб чиқди.

Иккитомонлама хамкорликни ўрнатиш мақсадида Токио университети хамда Тошкент архитектура қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари ва уларнинг факультетлари ўртасида шаҳаросозликни ривожлантириш, архитектура, қўрилиш иши йўналишларида талабаларни ўқитиш, профессор-ўқитувчилар хамда факультетлар ўртасида хамкорликни йўлга қўйиш таклифлари билдирилди. Токио университетининг халқаро алоқалар бўлими ва Қурилиш вазирлигининг таълим соҳасида кадрларни тайёрлаш бошқармаси ўртасида қўрилиш соҳасида Токио университетига бакалавриат, магистратура, докторантура йўналишларида республикадан ўқишга жалб қилиш масалалари хам мухокама қилинди.

Т.Окубо Тошкент архитектура қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтлари билан хамкорликни йўлга қўйиш тарафдорлигини билдирди хамда жорий йилнинг сентябрь ойида Япониянинг Цукуба шаҳрида бўлиб ўтадиган ректорлар йиғилишида ушбу институтлар билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Шу билан биргаликда, Т.Окубо профессорлар даражасида учрашувларни хам ташкил этиш истагини билдирди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг