Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 15/06/2022 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан хамкорлик йўналишларини белгилаб олди
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан хамкорлик йўналишларини белгилаб олди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖАЙКА) билан музокаралар ўтказди.

 

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги Осиё ва Марказий Осиё департаменти бош директори Тайиджи Наказато билан учрашув давомида Ўзбекистонда қўрилиш соҳасида хамкорликни кенгайтириш, соҳада стандартларни хамда кўп қаватли бино қуришил кодларини ишлаб чиқиш, Япониянинг кўрилиш соҳасидаги тажрибасини республиканинг мутахассислари тарафидан ўрганишда хамад республикага қўрилиш соҳасида япон мутахассисларини Ўзбекистонга юборишда ЖАЙКА тарафидан барча хамкорликларга тайёрлиги билдирилди.

Музокараларда ЖАЙКА билан зилзилаларнинг мониторинг қилиш, биноларни сейсмик бардошлигини мустахкамлаш, хавф ва офатларни келиб чиқишини кузатиб бориш ва олддини олиш, хамда шаҳарсозлик йўналишида ЖАЙКАнинг ва мутасадди ташкилотлар мутахассисларини республикага юборишга келишилди.

Шу билан биргаликда ЖАЙКА кўмагида кўп қаватли биноларни қуриш билан боғлиқ мухандис-коммуникация, сейсмоизоляция, ёнғин хавфсизлиги бўйича стандартларни ишлаб чиқишга келишилди.

Бундан ташқари, таълим йўналишида Ўзбекистонда архитектура ва қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш мақсадида ЖАЙКА грантларини жалб қилган холда Япониянинг кўрилиш соҳасидаги университетларида ўқишларни ташкил этиш хам келишувига эришилди. Т.Наказато бу борада ўзбек тарафнинг таклифларини беришини сўради.

Музокаралар якуни билан Т.Наказато ЖАЙКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига келишилган масалалар бўйича тегишли топшириқларни беришини ва келгуси ишларни биргаликда давом эттиришини билдирди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг