Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/01/2019 Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Индонезия молиявий операциялар юзасидан ахборот ва таҳлил маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Индонезия молиявий операциялар юзасидан ахборот ва таҳлил маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --Жакарта шаҳрида (индонезия) ўтказилган «эгмонт» гуруҳи йиғилишлари давомида 2019 йилнинг 30 январь куни ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва индонезия молиявий операциялар юзасидан ахборот ва таҳлил маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган ҳамкорлик шубҳали молиявий операциялар ва уларни амалга оширувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар алмашиш орқали амалга оширилади.

Ҳамкорлик меморандумини имзолаш «эгмонт» гуруҳининг умумэътироф этилган тамойилларининг талаблари ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фатф тавсиялари асосида амалга оширилди.

Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ҳозирги кунда хорижий давлатларнинг 21 та ваколатли органлари билан худди шундай ҳужжатлар имзоланган (ақш, исроил, корея, польша, россия федерацияси, туркия, хитой, япония ва бошқалар).  

Томонлар меморандумнинг имзоланиши натижалари бўйича давлатлараро эришилган келишувларнинг мантиқий давоми сифатида иккитомонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Меморандумнинг имзоланиши ваколатли органлар ўртасида соҳадаги ахборот алмашинувининг ҳуқуқий асосларини кенгайтириб, икки томонлама ҳамкорликни жонлантиришга хизмат қилади.

Манбаа: Ўзбекистон республикаси Бош прокуратурасининг расмий телеграм канали

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг