Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Латвия элчиси билан IТ ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Латвия элчиси билан IТ ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги Латвия элчиси билан IТ ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Латвиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Яунземс Гиртс билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишлари, хусусан, ёшларни юқори маошли иш ўринлари билан таъминлаш, улар учун масофавий иш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишга бўлган талаб йил сайин ошиб бораётгани, айниқса, инглиз, япон, корейс ва бошқа тилларга қизиқиш ортиб бораётгани қайд этилди. Бу жараён АТ соҳаси ва рақамли иқтисодиётда ҳамкорлик учун муҳим омил экани таъкидланди.

Шерзод Шерматов учрашувда Латвия компанияларини Ўзбекистонга кенг жалб этиш, уларни IT Park резидентлигига айлантириш бўйича таклифларни илгари сурди. Шунингдек, IT Parkда яратилган имкониятлар, резидентлар учун берилаётган солиқ имтиёзлари ва қулай шарт-шароитлар ҳақида ҳам маълумот берди.

АТ хизматлари экспорти йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Вазир Япония, Корея, араб давлатларининг етакчи компаниялари ҳозирда доимий равишда IT Park резидентига айланиб, уларнинг сони ойдан-ойга ортиб бораётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, бу борада Латвия компаниялари билан ҳам ҳамкорлик қилиш учун етарли имкониятлар мавжуд.

Учрашувда стартап экотизимини ривожлантириш масалалари ҳам кўтарилди. Хусусан, Латвия билан ҳамкорликда стартапларни қўллаб-қувватлаш, уларга инвестиция киритиш ва биргаликда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.

Ўз навбатида, элчи Яунземс Гиртс мавжуд ҳамкорлик йўналишлари ва уларни янада ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Латвия компаниялари жорий йилнинг 23–26 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “ICT Week Uzbekistan 2025” АКТ ҳафталигида иштирок этишини маълум қилди.

Учрашув доирасида, шунингдек, киберхавфсизлик, рақамли ҳамкорлик ва рақамли кўникмаларни ривожлантириш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.

Шу куни Латвия элчиси UZTELECOM маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР