Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 26/10/2017 Ўзбeкистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегацияси АҚШга ташриф буюради
Ўзбeкистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегацияси АҚШга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегацияси 2017 йилнинг 23 октябридан 1 ноябрига қадар АҚШда бўлади. Делегация таркибидан Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институти ректорлари, шунингдек Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ва Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти раҳбарияти ўрин олган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф мақсади – мамлакатимиз агросаноат комплексига АҚШнинг илғор технологиялари ва инноватсияларини жорий этиш соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда олий ўқув юртлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, ушбу ташриф дастури Вашингтон шаҳрида бир қатор учрашувлар ўтказишни кўзда тутади. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтадиган музокараларда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига АҚШ инвестициясини жалб қилиш истиқболларини муҳокама қилиш, соҳа мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини АҚШга экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда амалий қишлоқ хўжалиги илми ва инноватсия соҳасида Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.

Делегация, шунингдек, Мичиган штати университети ва Огаё штати университетига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан танишиш ва олийгоҳлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар олиб боради. Ушбу таълим муассасалари АҚШнинг агросаноат комплекси учун мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган энг йирик олийгоҳларидан ҳисобланади. Улар қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари соҳасида жиддий илмий-техника захирасига ва илғор лойиҳалар ишланмаларига эга, шунингдек, дунйодаги нуфузли олий таълим муассасалари рейтингида етакчи ўринларни эгаллайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг