Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 09/03/2023 Ўзбекистон - Қирғизистон ҳукумат раҳбарларининг учрашуви
Ўзбекистон - Қирғизистон ҳукумат раҳбарларининг учрашуви

Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида 9 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси, шахсий ташаббуси, биргаликдаги саъй-ҳаракати туфайли кўп асрлик яхши қўшничилик ва дўстона муносабатлар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26-27 январь кунлари Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан ўтказган музокаралари, ҳеч шубҳасиз, икки томонлама муносабатларда тарихий воқеа бўлди.

Олий даражадаги ташриф доирасида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очиб,

ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига олиб чиқди.

Ҳукумат раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар учрашувида барча келишув ва имзоланган ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳамда сўзсиз бажарилишини таъминлаш асосий вазифа экани таъкидланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг