Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/02/2018 Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 18-22 февраль кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбут хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг қолган участкалари ўтиш чизиғи лойиҳаси юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашув дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг