Валюта курслари 02/09/2025
$1 – 12460.70
UZS – -0.17%
€1 – 14545.38
UZS – 0.03%
₽1 – 155.06
UZS – -0.11%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Тадбирда “China Gold”, “China Coal Resources”, “China Datang Corporation”, “Tianjin Rail Transit Group”, “Poly Changda”, “Tianjin Urban Construction”, “Jinchuan Group”, “China Synfuels”, “Jinchuan”, “ST Wonderful”, “Mizuda”, “World Agriculture”, “Dongzhu Ecology” ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори эканини мамнуният билан қайд этди. Ўтган йилнинг ўзида инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан ошди.

Учрашувда энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё, заргарлик саноати, жамоат транспортини модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг