Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 17/10/2023 Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи “Amer International” компанияси раисини қабул қилди
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи “Amer International” компанияси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи “Amer International” компанияси раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 октябрь куни Пекин шаҳрига амалий ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Amer International” индустриал-саноат холдинги раиси Ван Вэньинни қабул қилди.

Хитойнинг етакчи конгломератларидан бири бўлган “Amer International” юксак технологиялар, электроника, яримўтказгичлар саноати, кончилик ва қайта ишлаш тармоқларидаги лойиҳалар билан шуғулланади. Компания “Fortune 500” глобал рейтингига кирган. Хитойда ва унинг ташқарисида умумий қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Ван Вэньин Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дастури хорижий, шу жумладан Хитой компаниялари учун қулай шароит яратаётгани ва кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади.

Компания мамлакатимизга Марказий Осиё минтақасидаги бизнесининг бош йўналиши сифатида қараётгани қайд этилди.

Мисни чуқур қайта ишлаш ва ундан юқори қўшилган қийматли инновацион ва харидоргир маҳсулотлар, шу жумладан электротехника, электромобиллар учун аккумулятор батареялари, микроэлектроника ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. 

“Amer International” компанияси раиси Хорижий инвесторлар кенгаши фаолиятида иштирок этиши, мамлакатимизда минтақавий офис очиш ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг