Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 18/10/2023 Ўзбекистон Президенти Хитойнинг "CAMCE" корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг "CAMCE" корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг "CAMCE" корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида "China CAMC Engineering" компанияси раиси Ван Бони қабул қилди.

"CAMCE" Хитойнинг инжиниринг хизматларини кўрсатувчи ҳамда саноат ва инфратузилма соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи корпорациясидир.

Компания юртимизда катта иш тажрибасига эга. Бугунги кунда "CAMCE" 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида олимпия шаҳарчаси қурилишида иштирок этмоқда.

Учрашувда қўшма лойиҳаларни кўпайтиришнинг амалий жиҳатлари, жумладан, мамлакатимиз ҳудудларида гидротехник иншоотлар ва Янги Тошкентда замонавий инфратузилмани барпо этиш, илғор агротехнологияларни жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари қўшма лойиҳалар ва эришилган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилишга топшириқ берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг