Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 09/06/2023 Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар
Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти ва Италия Бош вазири кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар

Рим шаҳридаги расмий тадбирлар дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кижи саройида Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Италия заминида кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун дилдан миннатдорлик билдирди.

Италия Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим ва ишончли шериги экани, кейинги йилларда сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик фаоллашгани қайд этилди.

Бугун стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгач, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар мисли кўрилмаган юксак даражага чиқди. Ушбу, ҳеч муболағасиз, тарихий воқеа Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришда янги муҳим босқичнинг бошланишидир.

Бош вазир Жоржа Мелони Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва иқтисодий ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда уларнинг муваффақиятига ишонишини билдирди.

Етакчилар муносабатларни устувор йўналишларда янада мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш асосий вазифа экани таъкидланди. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми кейинги йилларда икки баробар кўпайди. Металлургия, энергетика, электротехника ва бошқа тармоқларда Италиянинг етакчи компаниялари билан саноат кооперацияси лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилди.

Куни кеча ўтган бизнес форуми давомида жами 9 миллиард евродан зиёд қийматга эга инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

Амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини ҳисобга олиб, томонлар технологик ва инновацион шериклик бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этдилар.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

Маданият, итальян тилини ўрганиш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги кўрсатиб ўтилди.

Бош вазир Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда шериклик, яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади ҳамда “Италия – Марказий Осиё” ҳамкорлик форматини янада ривожлантиришга чақирди.

Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилар экан, афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни, шу жумладан Термиз шаҳридаги логистика маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Бош вазири Жоржа Мелонини ташриф билан мамлакатимизга келишга таклиф этди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг