Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 24/07/2025 Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург билан ўзаро манфаатли ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург билан ўзаро манфаатли ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Александр Беглов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудларининг Санкт-Петербург шаҳри билан икки томонлама амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, янги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга қаратилган қўшма чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг