Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2023 Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари ва Қозоғистоннинг биринчи Президенти бир-бирини муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклаб, қардош халқларимизга фаровонлик, тинчлик-осойишталик ва равнақ тиладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг