Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 2018 йил 5-6 июль кунлари Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.
Давлатимиз раҳбарининг Қозоғистонга ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.