Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 03/01/2017 Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан 2016-йил 6-декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2016-йил 13-декабрда маъқулланган Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади.

Қуйида киритилган ўзгартиришлар билан танишинг:

1) 45-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин: «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди, бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно»;

2) 178-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин: «Ушбу модданинг биринчи қисмида, иккинчи қисмининг «а» ва «в» бандларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда яширилган чет эл валютасини Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари ҳисобига ихтиёрий равишда ўтказилишини таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

3) 180-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

4) 181-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

5) 181(1)-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин: «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

6) 188-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

7) 189-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин: «Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади»;

8) 190-модда: биринчи қисмининг диспозициясидаги «шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса» деган сўзлар «кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ўша ҳаракат: а) жуда кўп миқдорда; б) хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, – энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади».

187(1)-модда. Тафтиш тайинлаш учун асослар

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни тафтиш қилиш иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар ҳақидаги маълумотларни текширилаётган субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш ҳамда таққослаб кўриш йўли билан олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки судьянинг махсус билимларга эга эканлиги тафтишни тайинлашдан озод этмайди.

Тадбиркорлик субъектини тафтиш қилиш фақат унинг қонун ҳужжатларини бузганлиги фактлари бўйича қўзғатилган жиноят иши доирасида амалга оширилади. Бунда тафтишга тадбиркорлик субъектининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин.

Жиноят иши қўзғатилгунига қадар тафтишни тайинлашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

187(2)-модда. Тафтишни тайинлаш

Тафтиш суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан тайинланади.

Тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

1) текшириладиган субъектнинг тўлиқ номи ва унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми), солиқ тўловчининг идентификация рақами ва юридик манзили;

2) жиноят ишининг рақами ёки тафтишни тайинлаш учун терговга қадар текшириш жараёнида юзага келган асослар ёхуд қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш учун асослар;

3) тафтиш ўтказиш чоғида ўрганиладиган масала ёки масалалар доираси;

4) молия-хўжалик фаолиятининг тафтиш қилиниши лозим бўлган даври;

5) тафтиш ўтказиш топширилган ваколатли органнинг номи, шу жумладан қўшимча равишда жалб этиладиган давлат органлари ва ташкилотлар.

Тафтиш ўтказиш чоғида тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилмаган масалани ёки масалалар доирасини, шунингдек молия-хўжалик фаолиятининг даврини ўрганиш тақиқланади.

Ушбу Кодекснинг 187(3)-моддасида кўрсатилган органлар ва ташкилотлар тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим олинган пайтдан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмай тафтиш ўтказиш ҳақида тафтишни ўтказиш учун тайинланган шахсларни албатта кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

187(3)-модда. Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар

Тафтиш ўтказиш учун тайинланадиган шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг, давлат солиқ хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг мутахассислари иштирок этиши мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда, суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёхуд суднинг ажримига кўра бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ходимлари ҳам тафтиш ўтказиш учун жалб этилиши мумкин.

187(4)-модда. Тадбиркорлик субъектларини тафтишдан ўтказиш шартлари

Тадбиркорлик субъектларини тафтиш қилиш юридик хизмат вакиллари ва (ёки) жалб этилган адвокатлар албатта иштирок этган ҳолда (тадбиркорлик субъекти мазкур ҳуқуқдан воз кечган ҳоллар бундан мустасно) ўтказилади.

Юридик хизмат вакилининг иштирокидан ва (ёки) адвокатнинг юридик ёрдамидан воз кечиш тафтишнинг кейинги босқичларида тадбиркорлик субъекти томонидан уларни жалб этиш учун тўсиқ бўлмайди.

Тафтиш ўтказувчи шахс тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг тафтиш ўтказишда иштирок этишга юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этишга ёхуд уларнинг иштирокидан воз кечишга бўлган ҳуқуқини тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар ёзма шаклда тушунтиради ва бу ҳақда баённома тузилади.

Агар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахси ёки вакили томонидан юридик хизмат вакилини ва (ёки) адвокатни жалб этиш нияти билдирилса, тафтиш ўтказишнинг бошланиши юридик хизмат вакили ва (ёки) адвокат етиб келгунига қадар, бироқ кўпи билан йигирма тўрт соатга тўхтатиб турилади.

Юридик хизмат вакилининг ва (ёки) адвокатнинг йигирма тўрт соат ичида етиб келиш имконияти бўлмаган тақдирда, тафтиш уларнинг иштирокисиз бошланади.

Тафтиш ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилувчи қуйидаги ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши тадбиркорлик субъектини тафтишдан ўтказишнинг мажбурий шартидир: тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажрим; ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғи; тафтиш ўтказувчи шахснинг хизмат гувоҳномаси; тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома.

187(5)-модда. Тафтиш ўтказиш тартиби

Тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахслар текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсларини ёки вакилларини тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар билан тафтиш ўтказиш бошлангунига қадар таништириши, шунингдек текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобига ёзув киритиши шарт.

Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топширилган, шунингдек улар хизмат гувоҳномаси ва тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан таништирилган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.

Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортиши тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тегишли ҳужжатларни олиш ва улар билан танишишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказиш учун тайинланган шахс томонидан унинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили имзолайдиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили мазкур баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Мазкур ҳолда баённома имзоланган пайт тафтиш ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар олинганидан ва улар билан танишиб чиқилганидан кейин тақдим этиши шарт.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили ҳужжатларни, ахборот ва материалларни тақдим этишдан бош тортган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга бу ҳақда дарҳол хабар қилади.

Ҳужжатларни олиб қўйиш зарур бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор олиб қўйиш тўғрисида қарор, суд эса ажрим чиқаради. Олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 20-бобида белгиланган қоидалар бўйича амалга оширилади.

Тафтиш ўтказувчи шахс зарур бўлган тақдирда, текширилаётган субъектнинг ҳудуди ва биноларини текширувдан, шунингдек мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиши мумкин.

Тафтиш тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганиш солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинган, шунингдек тафтишни амалга ошириш учун унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад қилинган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахснинг ўзи ва текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили томонидан имзоланадиган баённома тузилади. Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили баённомани имзолашдан бош тортган тақдирда, унга тегишли ёзув ёзиб қўйилади. Баённома бундан буёнги процессуал ҳаракатларни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилади.

Тафтиш ўтказувчи шахснинг текширилаётган субъектнинг ҳудудига ва биноларига (турар жойлар бундан мустасно) киришига тўсқинлик қилинганлиги, шу жумладан ушбу субъектнинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек тафтиш ўтказувчи шахснинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилинганлиги учун жавобгарликка тортиш тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома топширилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани олишдан бўйин товлаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан тафтиш тугалланган деб ҳисобланади. Мазкур ҳолда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектга почта орқали буюртма хат билан юборилади.

187(6)-модда. Айрим ҳолларда тафтиш ўтказиш тартиби

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахси ёки вакили турган жой номаълум бўлган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва унинг мансабдор шахсининг яшаш жойи манзилига уч иш куни ичида буюртма хат билан юборади. Бундай ҳолда буюртма хат юборилган сана тафтиш ўтказиш бошланган сана деб ҳисобланади.

Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг йўқлиги тафтишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда тафтиш текширилаётган субъектнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги, ишда мавжуд бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар асосида ўтказилади.

Текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари, ахбороти ва материаллари йўқотилган, йўқ қилинган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда, тафтиш ўтказувчи шахс тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорда ёки ажримда кўрсатилган масалаларни ўрганишни солиқ, валютага оид, бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиши мумкин.

Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома текширилаётган субъектнинг юридик манзилига ва далолатноманинг кўчирма нусхаси текширилаётган субъект мансабдор шахсининг яшаш жойига буюртма хатлар билан юборилган кун тафтиш ўтказиш тугалланган кун деб ҳисобланади.

187(7)-модда. Тафтиш ўтказиш муддатлари

Тафтиш ўтказиш муддати ўттиз календарь кундан иборатдир.

Зарур бўлган ҳолларда, текширилаётган субъектнинг ҳужжатлари ҳажми, фаолиятининг тури ва кўламлари ҳисобга олинган ҳолда, тафтиш муддати тафтиш ўтказувчи шахснинг асослантирилган илтимосномасига кўра терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан узайтирилиши мумкин.

Тафтишнинг умумий муддати уни ўтказиш муддатлари узайтирилиши инобатга олинган ҳолда, дастлабки тергов ва суд мажлисида жиноят ишини муҳокама қилишнинг ушбу Кодексда белгиланган муддатларидан ошмаслиги керак.

187(8)-модда. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома

Тафтиш ўтказувчи шахслар ўтказилган тафтиш натижаларига кўра далолатнома тузади.

Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:

1) тафтиш ўтказилган жой, далолатнома тузилган сана;

2) тафтиш ўтказиш учун асослар;

3) тафтиш ўтказилган муддат;

4) тафтиш ўтказган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;

5) юридик шахснинг тўлиқ номи, текширилаётган даврда унинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширган мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми);

6) текширилаётган субъектнинг жойлашган ери (почта манзили), банк реквизитлари, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

7) текширилаётган субъект молия-хўжалик фаолиятининг илгариги текширувлари тўғрисидаги маълумотлар;

8) текширилаётган давр ҳамда тафтиш ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар тўғрисидаги умумий маълумотлар;

9) қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларининг (улар мавжуд бўлган тақдирда) батафсил тавсифи қонун ҳужжатларининг бузилган нормаларига ҳавола қилинган ҳолда;

10) ўтказилган тафтиш натижаларига доир, шу жумладан қонун ҳужжатларининг бузилишлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосалар.

Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатнома камида уч нусхада тузилади.

Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг барча нусхалари тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан имзоланади. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига топширилади, у далолатноманинг барча нусхаларига олганлиги тўғрисида олиш санасини кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг қолган нусхалари тафтиш материалларига қўшиб қўйилади.

Текширилаётган субъект мансабдор шахсининг ёки вакилининг тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги имзоси унинг тафтиш натижаларидан рози эканлигини билдирмайди.

Тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномага тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхалари, тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатлар тўғрисидаги баённомалар, инвентаризация далолатномалари, тафтиш ўтказиш чоғида олинган материаллар, шунингдек тафтиш доирасида содир этилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қўшиб қўйилиши керак.

Тафтиш тугалланган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай тафтиш материаллари тафтиш ўтказиш ваколатига эга бўлган органда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши ва тафтишни тайинлаган суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга тақдим этилиши керак.

Тафтиш ўтказган орган тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг тасдиқланган кўчирма нусхасини қонуний чоралар кўрилиши учун тегишли ваколатли органга ҳам юборади.

187(9)-модда. Қўшимча ёки қайта тафтиш

Қўшимча тафтиш тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада мавжуд бўлган камчиликларни тўлдириш ва иш бўйича янгидан аниқланган ҳолатларни аниқлаштириш учун тайинланади.

Қайта тафтиш қуйидаги ҳолларда тайинланади:

тафтиш хулосалари ва натижаларига рози эмаслик тўғрисида текширилган субъект, айбланувчи ёки судланувчи томонидан тақдим этилган эътирозлар асосли деб топилганда;

тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада тафтиш материаллари ва жиноят ишининг бошқа материаллари билан қарама-қаршиликлар мавжуд бўлганда, шунингдек тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномадаги хулосаларга асос бўлган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар нотўғри деб топилганда;

тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномада кўрсатилган хулосалар асоссиз бўлганда ёки уларнинг тўғрилиги шубҳа туғдирганда.

Дастлабки тафтишни ўтказган шахслар қайта тафтиш ўтказиш учун тайинланиши мумкин эмас.

Қўшимча тафтиш ёки қайта тафтиш ушбу бобда белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.

187(10)-модда. Текширилаётган субъект мансабдор шахсларининг ёки вакилларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари қуйидагиларга ҳақли:

текширувчи шахслардан тафтиш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатларни талаб қилиш, хизмат гувоҳномаси, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳнома билан танишиш;

ўз фаолияти тафтишдан ўтказилиши тўғрисида тегишли ахборотга эга бўлиш, тафтиш ўтказувчи шахслар томонидан тадбирлар ўтказилиши чоғида тушунтиришлар бериш ва уларда ҳозир бўлиш;

тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалаларга доир талабларини бажармаслик ва ушбу шахсларни тафтиш мавзуига тааллуқли бўлмаган ҳужжатлар, ахборот ва материаллар билан таништирмаслик;

хизмат гувоҳномасини, тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани, тафтишни тайинлаш ҳақидаги қарорнинг ёки ажримнинг, ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини тақдим этмаган шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритмаслик, шунингдек тафтиш муддатлари бошланмаган ёки ўтиб кетган ёхуд тафтиш ўтказувчи шахс текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини тўлдиришни рад этган тақдирда, ҳудудга ва биноларга киритмаслик;

тафтиш тугалланган кунда тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхасини тафтиш ўтказувчи шахслардан олиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тафтиш натижалари устидан шикоят қилиш, шу жумладан суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга қўшимча ёки қайта тафтиш тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритиш йўли билан шикоят қилиш.

Текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ёки вакиллари:

тафтиш ўтказувчи шахсларни тафтиш ўтказиш учун ҳудудга ва биноларга киритиши;

тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талабига кўра тақдим этиши;

тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришида уларга кўмаклашиши шарт.

187(11)-модда. Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларга ҳақли:

текширилаётган субъектнинг ҳудудини ва биноларини текшириш, унинг мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш;

тафтиш ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, ахборотни ва материалларни талаб қилиб олиш;

текширилаётган субъектнинг раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахсларидан, моддий жавобгар ходимларидан ҳамда бошқа ходимларидан тушунтиришлар олиш;

қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, тафтиш ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида терговчига, прокурорга ёки судга илтимоснома киритиш;

ушбу Кодексда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга ҳаракатларни бажариш.

Тафтиш ўтказувчи шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган субъектнинг мансабдор шахслари ва вакиллари томонидан ижро этилиши шарт.

Тафтиш ўтказувчи шахслар ўз ваколатлари доирасида:

хизмат гувоҳномасини, шунингдек тафтишга рухсат бериш тўғрисидаги махсус гувоҳномани тақдим этиши;

тафтишни тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг ёки ажримнинг ва ваколатли органнинг тафтиш ўтказиш ҳақидаги буйруғининг кўчирма нусхаларини текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсига ёки вакилига имзо қўйдириб топшириши;

текширилаётган субъектлар фаолиятининг амалга оширилишига тўсиқларни юзага келтирмаслиги ва фаолиятининг тўхтатиб қўйилишига йўл қўймаслиги, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этмаслиги;

юридик хизмат вакилларининг ва (ёки) жалб этилган адвокатларнинг тафтишнинг исталган босқичида иштирок этишга бўлган ҳуқуқи тўғрисида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар ҳақида текширилаётган субъектнинг мансабдор шахсини ёки вакилини хабардор қилиши;

текширувларни рўйхатдан ўтказиш китобини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда тўлдириши;

тафтиш натижалари тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши, унинг бир нусхасини текширилаётган субъектда тафтиш тугалланган куни қолдириши;

ҳуқуқбузарлик фактлари аниқланган тақдирда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини кўриши шарт»;

4) 201-модданинг:

номи ва биринчи қисми «терговчи» деган сўздан кейин «прокурор» деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмидаги «ёки суднинг талабига кўра ўз ваколатлари доирасида ҳужжатли тафтиш ёки бошқа хизмат текширувини ўтказишлари ва тафтиш ёки текширув далолатномасини» деган сўзлар «прокурор ёки суднинг талабига кўра ўз ваколатлари доирасида тафтиш ёки бошқа хизмат текшируви ўтказишлари ва тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномани» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тафтиш ёки текширув натижалари тўғрисидаги далолатномада ёхуд бошқа ҳужжатда белгиланган қоидалардан чекинишлар, нуқсонлар, зиддиятлар ва бошқа камчиликларни аниқлаган тақдирда, ҳужжатдаги қайд этилган хатолар бартараф этилишини талаб қилишга ҳақли»;

5) 329-модданинг:

иккинчи қисми «экспертиза ўтказиш» деган сўзлардан кейин «тафтиш тайинлаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи қисми:

1-бандидаги «ҳужжатли» деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги 4-банд билан тўлдирилсин:

«4) етказилган моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ва (ёки) жиноят оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида белгиланган муддат ўтмаган бўлса».

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5–6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4–5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

1) 165-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 176-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаган ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган бўлса, ҳуқуқбузарлик нарсаларини мусодара қилмасдан жавобгарликдан озод этилади»;

3) 271-модда қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:

«11) агар ушбу Кодекс 164-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 165-моддасининг биринчи қисмида, 166-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 167-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 168-моддасида, 171-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 172, 173-моддаларида, 174-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 174(1)-моддасининг биринчи – саккизинчи қисмларида, 175-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларида, 175(1)-моддасининг биринчи қисмида, 175(3), 175(4)-моддаларида, 175(5)-моддасининг биринчи қисмида, 176(1)–176(4), 177-моддаларида, 178-моддасининг биринчи, учинчи – саккизинчи қисмларида, 178(1)-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179(2)-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 179(4)-моддасининг биринчи қисмида, 179(5)-моддасида, 215-моддасининг биринчи қисмида, 215(1)-моддасининг биринчи қисмида, 227(8)-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 22714-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227(15)-моддасининг биринчи қисмида, 227(16)-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 227(18)-моддасининг биринчи қисмида, 227(19)-моддасининг биринчи қисмида, 227(21)-моддасида, 227(22)-моддасининг биринчи қисмида, 227(23)-моддасида, 227(24), 227(25) ва 227(26)-моддаларида, 227(27)-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно»;

4) 305-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу Кодекс 271-моддасининг 11-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишнинг бошқа материаллари ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда кўриб чиқилади».

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9–10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда, № 12, 415-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 474-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «(шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектлардаги муқобил текширувларда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602–I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда) 30-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу моддада кўрсатилган фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин».

6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги 717–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 336-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, №5, 130-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1)2-модда: қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Терговга қадар текширишлар чоғида ва қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини ўтказиш тартиби жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

2) 3-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «қисқа муддатли текшириш – назорат қилувчи органлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширадиган текшириш»;

3) 4-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «муқобил текшириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 8-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «махсус ваколатли орган билан келишмай» деган сўзлар «махсус ваколатли органнинг қарорисиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 9-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

6) 10(1)-модда: қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Хусусий банклар ва бошқа хусусий молия институтларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилади»;

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги «учинчи» деган сўз «тўртинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу моддада кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин»;

7) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12-модда. Қисқа муддатли текширишлар

Қисқа муддатли текширишлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли органнинг қарорига кўра режадан ташқари текшириш тарзида назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади.

Махсус ваколатли органнинг текширилаётган объектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш ўтказишнинг мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган қисқа муддатли текшириш ўтказишга доир қарорлари, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган, мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қисқа муддатли текширишдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади»;

8) 14(1)-модда чиқариб ташлансин;

9) 16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ёки унинг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги 69–II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ–328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 5, 133-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) 39-модда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг биринчи – тўртинчи қисмларида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар молия йили мобайнида мунтазам равишда тўланмаган тақдирда, режали текширишлардан ўтказилиши мумкин»;

бешинчи – ўн еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи – ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўн учинчи қисми «босқичларида» деган сўздан кейин «юридик хизмат вакиллари ва (ёки)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг