Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2017 Ўзбекистон Президенти май ойида Хитойга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти май ойида Хитойга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг май ойида давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига боради.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича кичик қўмитанинг 5-йиғилишида маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниевнинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Хитой транспорт, инвестиция, энергетика, ирригация, гидроэнергетика ва бошқа шу каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида бир қатор ҳужжатларни имзалашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг