Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2023 Ўзбекистон Президенти кўп қиррали ҳамкорликни илгари суришда МДҲнинг аҳамиятини қайд этди
Ўзбекистон Президенти кўп қиррали ҳамкорликни илгари суришда МДҲнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Президенти кўп қиррали ҳамкорликни илгари суришда МДҲнинг аҳамиятини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Конституция бўйича референдумни кузатувчилар миссияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бош котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ҳамдўстлик бош котиби ва миссия аъзоларига мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фаол ишлагани ҳамда референдумнинг бориши ва натижаларига юксак баҳо бергани учун самимий миннатдорлик билдирди.

Нуфузли минтақавий ташкилот раҳбари, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини референдум жараёнлари юксак халқаро талаблари ва стандартларига мувофиқ муваффақиятли ташкил этилгани билан дилдан қутлади.

Референдум якунлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва мамлакатимизда демократик янгиланишларни давом эттиришда муҳим босқич бўлишига ишонч билдирилди.

Учрашувда ўзаро манфаатли, энг аввало, савдо-иқтисодий, саноат ва транспорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда МДҲнинг муҳим ўрни қайд этилди. Ҳамдўстлик маконида инвестициялар жадал суръат билан ўсаётгани таъкидланди, жорий йилнинг март ойида Самарқанд шаҳрида ўтган Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисининг самарали натижалари юқори баҳоланди.

Фаол гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг