Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 13/07/2023 Ўзбекистон Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди
Ўзбекистон Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Жаҳон туризм ташкилоти билан кенг кўламли шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.

БМТ тизимидаги ушбу етакчи соҳавий ташкилот билан Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва юртимизга туризм йўналишларини оммалаштириш борасида кенг кўламли ҳамкорликни янада илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида бош котиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилмалари ва институтлари номидан давлатимиз раҳбарини бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.

Туризм тармоғининг жорий йилдаги бош халқаро тадбири – октябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлажак ЮНВТО Бош ассамблеясининг 25-сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда замонавий ва қулай туризм инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга етакчи инвесторлар – таниқли хорижий компания ва брендларни жалб қилиш масаласида амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда халқаро имижни илгари суриш, таълим соҳаси ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш борасида қўшма чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади, жумладан, ЮНВТО Халқаро академияси ва мавзули офиси ташкил этилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг