Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 11/10/2023 Ўзбекистон Президенти “Indorama Corporation” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Президенти “Indorama Corporation” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти “Indorama Corporation” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон иқтисодиётининг кимё, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик инвестор ва муҳим технологик ҳамкор бўлган ушбу компания билан ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, “Indorama Corporation” томонидан мамлакатимизда пахта толасини етиштириш ва чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Қўқон суперфосфат заводи модернизация қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари сигапурлик инвесторнинг Ўзбекистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан “Фарғонаазот” қувватларини кенгайтириш, тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалигида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш режаларини қўллаб-қувватлади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида компаниянинг мамлакатимизга тўғридан-тўғри инвестициялари умумий ҳажми ҳозирги 600 миллион доллардан 850 миллион долларгача ошади.

Инвестициявий ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг