Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон Вице-президентини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти, сенат раиси Венкая Найдуни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда мамлакатларимиз алоқаларини ривожлантиришнинг турли жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.