Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 23/08/2023 Ўзбекистон Президенти Фузулий шаҳрига келди
Ўзбекистон Президенти Фузулий шаҳрига келди

Ўзбекистон Президенти Фузулий шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифининг иккинчи куни рафиқаси билан бирга Фузулий шаҳрига келди.

Олий мартабали меҳмонларни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси кутиб олди.

Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий шарафига номланган. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Фузулий туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бу ерда кутубхоналар, маданият уйлари, музейлар, театрлар, боғлар ва бошқа маданий объектлар фаолият юритган.

2020 йилда Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли тикланиш ишлари бошланди. Шаҳарда халқаро аэропорт, замонавий турар-жой мажмуаси, тиббиёт ва таълим муассасалари қуриб битказилди. Фузулийни тиклаш ишларини 2026 йилгача якунлаш режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг