Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2023 Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятининг бир қатор раҳбарларини ишдан бўшатди
Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятининг бир қатор раҳбарларини ишдан бўшатди

Ўзбекистон Президенти Фарғона вилоятининг бир қатор раҳбарларини ишдан бўшатди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни Фарғона вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг бир қатор раҳбарларини ишдан бўшатди.

Жумладан, давлат раҳбари Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Aваз Ўринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Aдҳамжон Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими Aдҳам Зиявитдинов ва солиқ бошқармаси бошлиғи Т. Хусановни лавозимидан озод этди.

Президент вилоят ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Ҳожиуқўзижон Исоқов ва ҳокимнинг инвестициялар бўйича ўринбосари Иқболжон Эргашев, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига танбеҳ берди.

Фарғона вилояти ҳокими ва сектор раҳбарлари (Ички ишлар бошқармаси, солиқ хизмати ва прокурори) уч ойлик синов муддати билан вазифасини бажарувчи лавозимларига туширилди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев ҳам ўз вазифасидан озод этилди. Жўраевнинг ишдан бўшатилишига ишидаги камчиликлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Генерал-майор Aзизбек Исроилович Икромов Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Икромов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ички ишлар вазири ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг