Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Ўзбекистон 27/08/2025 Ўзбекистон Президенти Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ раҳбарларига олий унвонлар берди

Ўзбекистон Президенти Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги ва ИИВ раҳбарларига олий унвонлар берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шавкат Мирзиёев мамлакат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросимда қатор давлат идоралари раҳбарларига махсус унвонлар топширди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжанович Халмухамедовга генерал-лейтенант ҳарбий унвони. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Азиз Анварович Ташпулатовга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг