Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён таклифига биноан жорий йилнинг 
24-26 март кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда БАА вице-президенти, Бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашувлари ўрин олган.

Музокаралар кун тартибига кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, банк-молия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Ташриф якунида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ўртасида Қўшма баёнотни қабул қилиш, инвестициялар, молия, қайта тикланадиган энергетика, саноат ва инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, божхона маъмуриятчилиги, меҳнат ресурслари, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари “Масдар-сити” технопарки фаолияти билан танишиши, қатор саноат, ижтимоий ва бошқа объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг