Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 08/09/2016 Ўзбекистон Парламенти Президент вазифасини в.б. масаласини кўриб чиқади
Ўзбекистон Парламенти Президент вазифасини в.б. масаласини кўриб чиқади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил 7-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон телевидениеси маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қўшма мажлисини 2016-йил 8-сентябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлиси кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифасини вақтинча бажариш тўғрисидаги масала киритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг