Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 14/09/2016 Ўзбекистон паралимпиячилари яна иккита олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистон паралимпиячилари яна иккита олтин медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XV ёзги Паралимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Фирдавс Мусабеков ва Фотима Омилова терма жамоамиз ҳисобига яна иккита олтин медални келтирди.

Эркаклар ўртасида 100 метр масофага брасс усулда сузиш бўйича куч синашган Фирдавс Мусабеков 1 дақиқа 04.94 сония натижа кўрсатиб, олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради ЎзА.

Ушбу йўналишдаги хотин-қизлар баҳсида истеъдодли спортчимиз Фотима Омилова ҳам муваффақиятли иштирок этди. У 100 метр масофани 1 дақиқа 12.45 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кун якунига кўра Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 6 олтин, 4 кумуш ва 11 бронза медаль бор.

12 сентябрь куни бўлиб ўтадиган баҳсларда 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича Дмитрий Хорлин, 100 метрга эстафета баҳсларида эса Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Фахриддин Ҳамроев каби спортчиларимиз иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг