Ўзбекистон Озарбайжонда қурилиш материаллари экспорт кўргазмасини очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Oʻzsanoatqurilishmateriallari» uyushmasи Боку шаҳрида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қурилиш маҳсулотларини намойиш этувчи янги шоурумни очди!
Бу ерда юртимиз корхоналарининг энг сифатли ва инновацион қурилиш материаллари тақдим этилади.
Лойиҳа икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва экспортимизни кенгайтиришга хизмат қилади.