Маслаҳатлашувларда Озарбайжон томонидан Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризван Набиев раҳбарлигидаги делегацияси қатнашди.
Музокаралар давомида кўриб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда мавжуд салоҳиятдан кенгроқ фойдаланиш ва транспорт ҳамда транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, икки давлат автоташувчилари учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда томонлар автомобильда ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битим тузишга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва уни имзолаш масаласини бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида амалга оширишга келишдилар.