Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 20/06/2016 Ўзбекистон ОТМга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон ОТМга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 20-июнь куни Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларига Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Ҳужжатларни қабул қилиш 20-июлга қадар давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотига кўра, Қабул комиссиялари соат 9:00 дан 18:00 га қадар ишлайди.

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

Ректор номига ариза;

Маълумоти тўғрисидаги дипломнинг асл нусҳаси;

086/У шаклдаги тиббиёт маълумотномаси;

Паспорт нусхаси;

3,5×4,5 см. ўлчамдаги 6 дона фото сурат;

Халқаро ва республикаси олимпиадалари ғолиблиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусҳаси;

Ҳарбий қисмдан тавсиянома.

Паспорт ва ҳарбий билет шахсан тақдим этилади. Юқорида қайд этилган ҳужжатлар тақдим этилганда Қабул комиссияси абитуриентга рад жавобини бериши мумкин эмас.

Тестлар 1-август куни ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг