Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 12/10/2016 Ўзбекистон Олий судида ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон Олий судида ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий судида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловлар департаменти бошлиғи Александр Шлик бошчилигидаги Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқаро сайлов талаблари асосида демократик сайловлар ўтказиш борасида катта тажриба тўплангани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга қаратилган миллий қонунчилик мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ҳокимиятнинг конституциявий бўлиниш принципини амалга ошириш механизмлари изчиллик билан мустаҳкамланмоқда, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизими такомиллаштирилмоқда, марказда ва жойларда вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари ва назорат функциялари кенгаймоқда.

Меҳмонлар Олий суд фаолияти, жумладан, унинг таркибий тузилиши, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми, суд ваколатлари, одил судловнинг асосий тамойиллари билан яқиндан танишишди. Бундан ташқари, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг натижалари ҳақида ахборот берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг