Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 21/02/2019 Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйинини ўтказади
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испанияда иккинчи назорат ўйинини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу кунларда Испаниянинг Сан-Педро-дель-Пинатар шаҳрида ўқув машғулот йиғини ўтказаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. 19 февраль куни Любинко Друлович шогирдлари «La Finca» стадионида Швейцариянинг «Делемон» клубига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.

Бугун терма жамоамиз Испаниядаги иккинчи назорат ўйинида майдонга тушади. Вакилларимиз «Pinatar» стадионида «Локомотив Тбилиси» жамоаси билан куч синашишади.

Терма жамоа мураббийлар штаби йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида келаси йил Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилиб, терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг