Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан қиймати 20,9 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 303 303 дона мобил телефон импорт қилган.
Октябрь ойида импорт қилинган мобил телефонлар сони сентябрь ойига нисбатан 5 460 тага ошган.
Ўзбекистонда 2020 йилда 345 431 дона уяли ва бошқа симсиз алоқа тармоғи учун телефонлар ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига, Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қарийб 20 млн. ни ташкил этган.