Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/12/2017 Ўзбекистон ўз ҳудудида координаталар халқаро геодезик тизимларини қўллашни бошлайди
Ўзбекистон ўз ҳудудида координаталар халқаро геодезик тизимларини қўллашни бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугунги кунда Ўзбекистонда очиқ координаталар тизими мавжуд эмас. Бу ўз навбатида юртимизда кадастр ҳисобига олиш тизими ва кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ахборот тизимларини ривожлантириш ишларида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига электрон тарзда очиқ ҳамда сифатли давлат хизматлари кўрсатилишига қаратилган миллий географик ахборот тизимини ривожлантиришда қийинчиликларни юзага келтирар эди.

Бугунга қадар Ўзбекистон Республикасида давлат геодезик координаталар тизими сифатида бутун давлатимиз ҳудудини қамраб оладиган 1942 йилги (СК-42) координаталар тизимидан фойдаланилиб келинган.

СК-42 тизими ёрдамида катта ҳажмдаги махфий ҳисобланган геодезик маълумот ва материаллар яратишда қўлланилган.

Очиқ координаталар тизимини яратишда СК-42 тизими маълумотларидан фарқли равишда бирламчи маълумотлардан фойдаланиш зарур. Мисол учун 1984 йил халқаро геодезик тизими (WGS-84) маълумотларидан.

Жаҳонда фақат битта тўлақонли халқаро координаталар геоцентрик тизими – ITRS, шунингдек, WGS-84 халқаро геодезик тизим мавжуд. Ушбу тизимлар кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан стандарт сифатида тан олинган, ҳамда Google Maps, Yandex Map, TomTom каби картографик ресурсларда қўлланилади.

Давлатимиз ҳудудида халқаро координаталар геодезик тизимларини қўллаш ва очиқ фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрда 1020-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида координаталар халқаро геодезия тизимларини қўллаш ва улардан очиқ фойдаланиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор миллий географик ахборот тизими, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш, давлат ташкилотлари ҳамда хусусий фойдаланувчилар учун очиқ бўлган кадастр хариталари шунингдек бошқа хариталарини ишлаб чиқаришда геофазовий маълумотлардан фойдаланиш имконини беради. Бу ўз навбатида, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ҳамда шу каби бошқа соҳаларда кўрсатиладиган давлат хизматлари, шунингдек электрон хизматлар сифатини ошириш имконини беради.

Ушбу қарор қабул қилиниши оддий фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига нима беради?

Хусусий компаниялар координаталар халқаро геодезик тизими асосида яратилган хариталар ёрдамида жойлашган нуқтани аниқлаш билан боғлиқ янги хизмат турлари, мобил қурилмалар учун дастурлар яратиши ва бу билан Гоогле хариталарига рақобатчи бўлиши мумкин. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига маълум бир кўчмас мулк объекти ҳақидаги очиқ кадастр маълумотларини унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар билан олиш имконини яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг