Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2018 Ўзбекистон мутахассислари қонунларга олдиндан баҳо бериш бўйича халқаро тажрибани ЕИ кўмагида ўрганмоқда
Ўзбекистон мутахассислари қонунларга олдиндан баҳо бериш бўйича халқаро тажрибани ЕИ кўмагида ўрганмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Европа Иттифоқи Марказий Осиё идорасининг «Қонун устуворлиги» ташаббуси доирасида 2018 йил 7 мартда Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги кўмагида «Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий актлар таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш» мавзусида семинар бўлиб ўтади.

Семинарнинг асосий мақсади бу ахборот алмашинувини ташкил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий Мажлис, бошқа вазирлик ва идораларнинг 60 та рахбар ходимларини ва мутахассисларини қонунлар таъсирини баҳолаш борасидаги Европанинг илғор амалиёти билан таништиришдан иборатдир. Франция Молия вазирлиги ва Олмония Федерал канцлер идорасидан ташриф буюрган экспертлар ўз юртларида қонунлар ва қонуности ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг ҳуқуқий пойдеворини ҳамда асосли қарор қабул қилиш учун негиз бўлмиш таъсирни олдиндан баҳолаш тизими ва изоҳловчи ахборотларга бўлган заруратни тушунтириб берадилар. Жумладан, қонунлар ва норматив ҳужжатлар риояси талаб этадиган ҳаражатлар таъсирини олдиндан баҳолаш, қонунлар ва норматив ҳужжатлар молия ва бюджетга кўрсатадиган таъсирини олдиндан баҳолашни, шунингдек, қонун чиқариш одатий жараёни қисмлари ҳисобланмиш қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш, қонунларни жорий этиш ва ижро қилиш, якуний баҳолаш бўйича тажрибалари хақида ахборот берадилар.

Ушбу семинар натижасида Ўзбекистон ҳукумати органлари қонунлар таъсирини баҳолашнинг сифатли, оқилона ва мустаҳкам тизимини яратиш йўлидаги ҳатти-ҳаракатлари самарасини ошириш бўйича тажрибаларни ўрганадилар ва, хусусан, қабул қилинаётган барча норматив-ҳуқуқий актлар молия ва бюджетга кўрсатадиган таъсирини пухта баҳолашни амалда қўллаш имкониаг эга бўладилар. Семинар Ўзбекистонда ҳуқуқий хавфсизликни яхшилаш ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашга йўналтирилган бўлади.

«ЕИ-Марказий Осиё ҳуқуқ устуворлиги платформаси» лойиҳаси Марказий Осиё ҳар бир давлатида сиёсий мулоқотга кўмаклашувчи ва ҳуқуқий ислоҳотларни жадаллаштирувчи ёрдамчи механизм сифатида намоён бўлмоқда. Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан 1,8 млн. ЕВРО миқдорида молиялаштирилиб, “IBF International Consulting” компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг