Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида CAFA турнирида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий терма жамоамиз мундиалга йўлланмани қўлга киритганидан сўнг, дастлабки ўйинларини CAFA турнири доирасида ўтказадиган бўлди.
29 августдан 8 сентябргача ташкил этиладиган мусобақага Ўзбекистон ва Тожикистон мезбонлик қилади. Финал баҳси мамлакатимизда бўлиб ўтади.
Турнирда CAFAга аъзо терма жамоалардан ташқари, меҳмон сифатида Ўмон ва Малайзия ҳам иштирок этади.
3 июль куни мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилади.