Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 12/10/2020 Ўзбекистон Миллий банкининг таъминланмаган устувор облигацияларини режалаштирилган чиқарилишига “ВВ-” рейтинги берилди
Ўзбекистон Миллий банкининг таъминланмаган устувор облигацияларини режалаштирилган чиқарилишига “ВВ-” рейтинги берилди

 

Бугун S&P Global Ratings” компанияси Ўзбекистон Миллий банкининг таъминланмаган устувор облигациялари (AҚШ долларида кўрсатилган)ни режалаштирилган чиқарилишига узоқ муддатли “ВВ-рейтингини берди.

Таклиф қилинаётган облигациялар чиқарилишининг рейтинги банк эмитентининг узоқ муддатли кредит рейтингига мос келади, чунки ушбу облигациялар банкнинг бошқа таъминланмаган ва субординацияланмаган мажбуриятларига нисбатан тўловларда ҳеч бўлмаганда тенг устуворликка эга. Чиқаришнинг якуний шартлари облигациялар жойлаштирилганда аниқланади.

“S&P Global Ratings” компанияси фикрига кўра, облигацияларнинг мазкур чиқарилиши банкнинг молиялаштириш профилига, шунингдек унинг умумий кредит қобилиятига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

“Умид қиламизки, банк облигацияларни жойлаштиришдан тушадиган маблағни бир қатор соҳаларда тижорат кредитларини ривожлантиришга сарфлайди”, - дейилади рейтинг агентлигининг баёнотида.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг