Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 12/07/2016 Ўзбекистон мева-сабзавотларни ишлаб чиқаришни 2020-йилга келиб икки баравар оширади
Ўзбекистон мева-сабзавотларни ишлаб чиқаришни 2020-йилга келиб икки баравар оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2020-йилга келиб мева-сабзавотларни етиштиришни 32 млн. тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг очилиш маросимида қайд этди.

Ўзбекистон ҳар йили 16 млн. тоннадан ортиқ мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирмоқда, дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра мазкур ҳажм 2020-йилга келиб икки бараварга ортади.

У шунингдек, Ўзбекистон йилига 6 млн. тонна пахта хом ашёсини етиштирганини эслатиб ўтди. Ҳозирда эса йилига 3 млн. тонна пахта хом ашёси етиштирилади, пахтадан бўшаган майдонлар эса озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, буғдой ва мева-савзавот маҳсулотларига ажратиб берилган.

Ўзбекистон Бош вазирининг қайд этишича, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда сабвазотлар етиштириш 8 баравар, мевалар 5 баравар, полиз экинлари 8 баравар ва узум 9 бараварга ортган.

Бош вазирнинг маълумот беришича, ҳозирда Ўзбекистонда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар ички ва ташқи бозорни сифатли мева ва сабзавотлар билан таъминламоқда.

2015-йилда Ўзбекистонда 12,59 млн. тонна сабзавотлар, жумладан картошка, шунингдек, 1,85 млн. тонна полиз, 1,55 млн. тонна узум ва 2,73 млн. тонна мевалар ишлаб чиқарилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг