Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Туризм 14/04/2016 “Ўзбекистон меҳмондўст ўлка”
“Ўзбекистон меҳмондўст ўлка”
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Россиянинг “Сайёҳлик ва маданият саноати” махсус нашрининг навбатдаги сонида мазкур сарлавҳа остида мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола чоп этилди.

Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик сайёҳлик салоҳиятига эга давлатдир. “Хорижий сайёҳлар Ўзбекистонга унинг бой тарихий ва маданий мероси билан танишиш, машҳур ўзбек миллий таомларидан татиб кўриш, маҳаллий халқнинг меҳмондўстлиги ва очиқ кўнгиллилигини ҳис этиш мақсадида ташриф буюрадилар”, - деб ёзмоқда нашр.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳар йили 80 ортиқ мамлакатлардан хорижий меҳмонларни қабул қилади. Шундай қилиб, сайёҳларнинг асосий қисми Германия, Ҳиндистон, Италия, ХХР, Малайзия, Корея Республикаси, Россия, Франция, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё, ҳамда Европадан ташриф буюрмоқда.

“Ўзбекистонга келувчи меҳмонлар учун сайёҳликнинг энг қизиқ тури бу тарихни ўрганишдир, - деб айтмоқда манбаа. Энг машҳур йўналишлар бу Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро, Хива ва Тошкент сингари қадимий шаҳарлардир”.

Мақолада, шунингдек, “Ўзбектуризм” миллий компанияси фаолиятидаги энг асосий вазифалардан бири бу миллий маҳсулотнинг турини кўпайтириш ва сайёҳлик соҳасида мавсумийликни бартараф этиш ҳақида ҳам сўз бормоқда. Таъкидланишича, Ўзбекистон альпинизм, қорда учиш, хелиски, рафтинг, тоғларга, адирларга ҳамда чўлларга сайр қилиш каби эко-саёҳат сингари сайёҳликнинг фаол турларини ривожлантириш борасида улкан салоҳиятга эгадир.

Мамлакатимизни хорижий меҳмонлар учун хавфсиз ва барқарор эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Нашрнинг хабар беришича, 2014-йилнинг якунида UNWTOнинг “Ипак йўли меросининг йўлаклари” лойиҳаси доирасида ўтказилган ижтимоий тадқиқотларига кўра, қарийб 90 фоиз сайёҳларнинг фикрича, Ўзбекистон саёҳат учун хавфсиздир, уларнинг 80 фоизи ўзларининг яқинларига мазкур сайёҳлик йўналишини тавсия қилмоқдалар.

Нашрда айтилишича, ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий меҳмонларнинг дам олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзбек миллий таомлари билан таништириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, деб хабар беради “Jahon” AA.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг