Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Молия 08/09/2016 Ўзбекистон МБ учта банкларнинг лицензияларини алмаштириб берди
Ўзбекистон МБ учта банкларнинг лицензияларини алмаштириб берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки юртимизда фаолият кўрсатаётган учта тижорат банкларининг лицензияларини алмаштириб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарори билан қуйидаги учта “Invest Finance Bank” АТБ, “KDB Bank O’zbekiston АЖ” ва “Ipoteka-bank АТИБ”тижорат банкларига банк операцияларини амалга ошириш учун берилган лицензия ва чет эл операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензиялар бланклари алмаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълум қилишича, бу алмаштиришлар мазкур банкларнинг манзили ўзгарганлиги муносабати билан амалга оширилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг