Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2016 Ўзбекистон КУФ ва ХКУК ўртасида Меморандум имзоланди
Ўзбекистон КУФ ва ХКУК ўртасида Меморандум имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро меҳнат Конференциясининг Женевада бўлиб ўтаётган 105-сессияси доирасида Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси (ХКУК) Бош котиби Шарон Барроунинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келгусидаги фаолият йўналишлари муҳокама этилди.

Ушбу мақсадларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси ўртасида бандликка кўмаклашиш, меҳнат муҳофазаси, меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш каби йўналишлардаги ўзаро алоқаларни кўзда тутувчи Меморандум имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг