Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 31/08/2017 Ўзбекистон ISESCOга тўла ҳуқуқли аъзо бўлмоқчи
Ўзбекистон ISESCOга тўла ҳуқуқли аъзо бўлмоқчи
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Бош директори Абдулазиз Усмон ал-Тувайжрий билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Меҳмон юртимизга ташрифи ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Рененсанси” номли халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалининг очилиш маросимида ишриток этишдан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.

ТИВдаги суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ISESCO ўртaсидаги муносабатларнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Абдулазиз Усмон ал-Тувайжрий якунланган Ўзбекистоннинг ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги расилиги шиори – “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик йўли”, ИҲТ ТИВКнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 43-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслари ISESCOнинг мақсад ва вазифаларига тўлиқ мос тушишини алоҳида таъкидлади ҳамда жорий йилнинг 26 август куни Тошкент ислом университети ҳузурида ислом тамаддунини ўрганиш бўйича ISESCOнинг Махсус кафедраси очилиши буни тасдиқлашини қайд этди.

Музокаралар якунида Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ISESCO Бош директори Абдулазиз Усмон ал-Тувайжрийга Ўзбекистон номидан мазкур ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириш истаги тўғрисидаги ёзма номани топширди ҳамда ISESCO низомини расман имзолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг