Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 25/10/2016 Ўзбекистон иқтисодиётида иш билан бандлар сони 13,289 млн. нафарни ташкил этди
Ўзбекистон иқтисодиётида иш билан бандлар сони 13,289 млн. нафарни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрида республикада иш билан бандлар сони 13,289 млн. нафарни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ўзбекистон Статистика қўмитаси хабар беради.

Жами иш билан бандлар таркибида давлат секторида бандлар улуши 18,1 фоизни (2015 йилда 18,3 фоизни ташкил этган), нодавлат секторида 81,9 фоизни (81,7 фоиз) ташкил этди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш билан бандлар улуши 2016-йилнинг январь-сентябрь даврида 77,8 фоизгача (2015-йилда 77,5 фоизни ташкил этган) ўсган.

Иш билан бандлар сони қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича сезиларли даражада ўсган, яъни ташиш ва сақлашда (3,8 фоизга), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (3,7 фоизга), ахборот ва алоқада (3,4 фоизга), қурилишда (3,3 фоизга) ва савдода (2,8 фоизга).

Иқтисодий фаолият турлари кесимида иш билан бандлар улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 27,5 фоизни, саноатда 13,6 фоизни, савдода 10,6 фоизни, қурилишда 9,7 фоизни, таълимда 8,3 фоизни ташкил этган.

Иш билан бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли сонидаги улуши 94,9 фоизни, мос равишда республикада ишсизлик даражаси 5,1 фоизни ташкил этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг