Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2025 Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари OIIB делегацияси билан учрашиб, инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон иқтисодиёт вазири ўринбосари OIIB делегацияси билан учрашиб, инфратузилма лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13 август куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (OIIB) Давлат сектори билан ишлаш департаменти бош директори Сяохун Ян раҳбарлигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Делегация таркибига катта маслаҳатчи Жонатан Камквалала, Ўзбекистон билан алоқалар бўйича маслаҳатчи Алексей Шевченко, шунингдек, OIIBнинг бошқа масъул вакиллари қатнашди. Ўзбекистон томонидан «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Нодир Ходжамов ва бошқалар иштирок этдилар.

Музокаралар давомида томонлар давлат-хусусий шериклик доирасидаги жорий инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш чора-тадбирлари, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек, муҳокамаларда сув инфратузилмасини модернизациялаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар конструктив мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини биргаликда ишлаб чиқишга тайёрликларини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг