Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2025 Ўзбекистон ИИВ: инспектор қуролланган қонунбузарни қуролсизлантириш пайтида ҳалок бўлди

Ўзбекистон ИИВ: инспектор қуролланган қонунбузарни қуролсизлантириш пайтида ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ички ишлар органлари ходими хизмат бурчини бажараётган пайтда ҳалок бўлди, деб хабар берди ИИВ матбуот котиби Шуҳрат Ғиёсов.

Фожиа 2025 йил 1 июль куни соат 20:50 атрофида Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги «Юксалиш» маҳалласда содир бўлди. Профилактика инспектори, катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оилавий жанжал ҳақидаги чақириқ бўйича воқеа жойига етиб борган.

ИИВ маълумотига кўра, воқеа жойида 64 ёшли Юнусали Холбозоров маст ҳолда яқинларига хўжалик пичоғи билан таҳдид қилган. Унга нисбатан чора кўриш пайтида у инспекторнинг кўкрагига пичоқ билан зарба берган.

Қонунни муҳофаза қилувчи ходим олган жароҳати натижасида шифохонага олиб кетилаётган пайтда вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «г» банди (ҳизмат вазифасини бажараётган шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолбозоров жиноят содир этилгандан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳозирда уни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан Холбозоровнинг жойлашуви ҳақида қандай бўлмасин маълумотга эга бўлсалар, 102 рақамига қўнғироқ қилиш ёки энг яқин ички ишлар бўлимига мурожаат қилишларини сўрамоқда. Маълумот берувчиларнинг шахси махфий сақланиши кафолатланади.

ИИВ ҳалок бўлган инспекторнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди ҳамда катта лейтенант Абдувалиев ўз хизмат бурчини бажаришда мардлик ва жасурлик намоён этганини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР