Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон ҳудудлари ва Эроннинг Исфаҳон вилояти ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Исфаҳон Савдо-саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раиси Амир Кошоний билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Амир Кошоний Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хорижий тадбиркорлар ва салоҳиятли инвесторлар учун яратиб берилаётган имкониятларни юқори баҳолади. У, шунингдек, ўзаро савдони ривожлантиришда ҳудудларда ўтказиладиган кўргазмаларда томонларнинг иштироки муҳимлигини таъкидлади.

Эрон томони ўзбекистонлик тадбиркорларни Исфаҳонга таклиф этди ва тегишли соҳалар бўйича "B2B" учрашувларни ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади.

Шунингдек, томонлар икки мамлакат раҳбарлари ўртасида доирасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича эришилган келишувларни ўз вақтида амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР