Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 30/10/2017 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қишки парвозлар жадвалига ўтади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қишки парвозлар жадвалига ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 29 октябрдан қатновларни қишки жадвал бўйича бажариб бошлайди. Қишки жадвал 2018 йилнинг 24 мартига қадар амал қилади.

Қишки даврда Миллий авиакомпания эҳтиёж катта бўлган бир қатор йўналишларга қатновлар сонини оширади, шунингдек “Самарқанд” аэропортидан бажариладиган парвозлар географиясини кенгайтиради.

Жадвалдаги янгилик – Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича қатнов. “Самарқанд” аэропортидан Туркияга мунтазам қатновлар 30 октябрдан бошлаб “Airbus A320” ва “Boeing 757” самолётларида бажарилади. Қатновлар душанба кунлари, 16 ноябрдан бошлаб эса – пайшанба кунлари ҳам бажарилади.

Амристарга парвозлар сони ошади – ҳафтага икки марта бажарилади, Сеулга қатновлар сони ҳафтасига беш мартага етказилади. Маҳаллий авиайўллар бўйича янги йўналишлар масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Авиакомпания юк ташувлари йўналишлари фаол ривожланмоқда. “Навоий” халқаро аэропортидан “Boeing 767” юк самолётлари Франкфурт, Деҳли, Дубай, Шанхай сингари шаҳарларга мунтазам қатновларни бажармоқда, Гуанчжоу (Хитой) шаҳрига янги йўналиш очилди.

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси қишки навигацияга катта режалар ва лойиҳалар билан кириб келмоқда.

Миллий авиаташувчи дунёнинг 23 мамлакатига 52 йўналиш бўйича қатновларни амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг