Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Иқтисод 26/10/2017 "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Амритсар ва Истанбулга янги рейслар тақдим этади
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Амритсар ва Истанбулга янги рейслар тақдим этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг ноябрида "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Тошкентдан Амритсар (Ҳиндистон) ва Истанбул (Туркия) шаҳарларига мунтазам парвозлар учун қўшимча частоталар жорий этишни режалаштирмоқда.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 1 ноябридан Тошкент-Амритсар-Тошкент йўналиши бўйича яна иккита доимий парвозларни амалга оширади.

Рейслар чоршанба ва пайшанба кунлари замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.

16 ноябрдан бошлаб, авиакомпания Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича рейслар қатновларининг иккинчи частотасини тақдим этади.

Парвозлар пайшанба кунлари замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг